ПРЕДВАРИТЕЛЬНАЯ АКТИВАЦИЯ И ПОСЛЕДУЮЩЕЕ КАРБОКСИМЕТИЛИРОВАНИЕ ТЕХНИЧЕСКОГО КАННАБИСА
Main Article Content
Abstract
Целлюлозанинг карбоксиметилланган ҳосиларининг амалий ҳусусиятларини полимерланиш, алмашиниш даражалари ва молекуляр масса тақсимоти белгилайди. Ушбу илмий изланишда полимерланиш ва алмашиниш даражаларининг юқори курсаткичларига эришиш мақсадида водород пероксиди ва катализатор сифатида кислоталарни ўз ичига олган аралашмада каннабис ўсимлигини қуйи ҳароратда бирламчи фаолиятлаштириш амалга оширилди. Каннабисни бирламчи фаолиятлаштириш учун "сирка кислотаси, водород пероксиди, сув, сулфат кислота" аралашмаларидан фойдаланилди, ва натижада юқори молекуляр оғирликга эга бўлган целлюлозанинг карбоксиметил ҳосилалари олинди. Олинган эфирларда карбоксиметил гуруҳларининг юқори миқдори билан бир қаторда, карбоксиметилланган ўсимлик таркибидаги целлюлозанинг қуйи деструкцияланиш натижасига эришилди.
Иилмий изланиш мақсади. Целлюлоза ва унинг эфирларини бир йиллик ўсимлик таркибидаги целлюлозанинг қуйи деструкцияланиш даражаси эришган ҳолда алмашиниш даражаси юқори бўлган целлюлозанинг карбоксиметилланган ҳосиларини олиш.
Методология. СН3СООН+Н2О2+Н2О+Н2SО4 тизимида каннабис поясига микротўлқинли нурланишнинг дастлабки таъсирлантириш.
Илмий янгилик. Каннабис– бир йиллик ўсимлигидан полимерланиш даражаси юқори бўлган юқори карбоксиметилланган целлюлоза эфирла олинди.