ПУБЛИЦИСТИК МАТНДА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЛЕКСИКАНИНГ МИЛЛИЙ-МАДАНИЙ ОМИЛЛАРИ

Main Article Content

Гаппаров Алибек Қаршибоевич

Abstract

Маълумки, менталлик коммуникация жараёнида, матн тузишда бош омил бўлиб хизмат қилади ва матннинг менталлик хусусияти сифатида талқин қилинади. Зеро, ўзаро коммуникацияга кириш жараёнида “инсоний интеграция тури тушуниладики, мулоқот чоғида тил воситалари ёки умуман белгили система воситалари ёрдамида муайян релевант когнитив-амалий вазифаларни ҳал қилиш мақсадида икки томонлама ахборот алмашинуви” содир бўлишини англатади. Айтиш жоизки, замонавий тилшуносликда тил оддий мулоқот ва тафаккур қуроли сифатидагина эмас, балки миллат маданияти кўзгуси сифатида ўрганадиган йўналишларда фаол равишда ривожланмоқда. Тил нафақат инсонни қуршаб турган реал олам, балки у халқнинг менталитети, унинг миллий характери, одатлари, анъаналари, мантиқи, хулқ-атворлар тизими, сиёсий ва ижтимоий дунёқарашини ҳам акс этадиган маданият ойнасидир. Шунингдек, тил маданият ташувчисидир, чунки айнан тил орқали маданият авлоддан-авлодга ўтади. Тил менталитет, анъана ва одатларни ҳамда ўзига хос оламни тушуниш усулини айнан тил орқали қабул қиладиган инсонни шакллантирувчи қурол сифатида қаралади. Санаб ўтилган барча жиҳатлар тилнинг моҳиятини билдиради.

Article Details

Section
Articles