РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪСИРИДА СУҒУРТА БОЗОРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ

Main Article Content

Алимов Баходир Батирович

Abstract

Илмий мақолада рақамли технологиялар контекстида суғурта бозорини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Тадқиқотда рақамлаштиришнинг мазмунини аниқлаш ва унинг суғурта бозори фаолиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш имконини берди. Суғурта соҳасининг инсоният ижтимоий тараққиёти жараёнида қандай ўзгарганлиги ҳақида қисқача маълумот берилган. Суғурта саноатидаги рақамли трансформация муаммоларини ҳал қилиш иштирокчиларнинг самарали ўзаро ҳамкорлик қилиши, ахборот шаффофлиги ва таҳлилий маълумотлар сифатини ошириши, суғурталовчиларнинг бизнес жараёнларини оптималлаштириши ва суғурта хизматларининг кенг доирасини онлайн режимга жалб қилиши мумкин бўлган экотизимни яратиши аниқланди. Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта хулқ-атворига таъсир этувчи бир қатор ижобий омиллар асослаб берилди ва суғурта қопламасини ташкил этишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарурлиги нафақат глобал тенденция, балки бугунги кунда исботланган ҳақиқатдирлиги кўрасиб берилди.

Article Details

Section
Articles