ПОЛИЭФИР ТОЛАЛИ ПОЛИСАХАРИДЛАР КОМПОЗИЦИЯЛАРИ АСОСИДАГИ ТАБИИЙ ПОЛИМЕРНИНГ АЙРИМ СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАХЛИЛИ

Main Article Content

Асадова Раъно Дилмуратовна

Abstract

Хозирда дунё миқиёсида турли саноат корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаб турли композицион маҳсулотлар олиш борасида жадал амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада истиқболли инновацион лойиҳалар стартап даражасида турли саноат тармоқларида ишлаб чиқариш негизида бўй кўрсатмоқда. Натижа эса турли катта ва кичик бизнесларни ривожланишига, рақобатбардош импорт ўрнини боса оладиган экспортга йўналтирилган  маҳсулотларни ишлаб чиқарилишига энг асосийси атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга олиб келмоқда. Саноат корхоналари чиқиндилари, жумладан, турли саноат тармоқлари, яъни нефтгаз саноати, тоғ металургия қимматбаҳо рудаларни ўзлаштириш, тўқимачилик, фармацевтика, парфюмерия, озиқ-овқат, қурилиш, каби соҳа тармоқларидан чиқаётган турли кўринишдаги 5-10% дан 45-50% гача бўлган чиқиндиларини қайта ишлаш зарурати мавжуд.

Article Details

Section
Articles