ЎТКИР ХОЛЕЦИСТИТ БИЛАН ДИАФРАГМАНИНГ ҚИЗИЛЎНГАЧ ТЕШИГИ ЧУРРАЛАРИ БИРГА КЕЛГАН ҲОЛАТЛАРДА ДИАГНОЗ ҚЎЙИШ ВА ХИРУРГИК ТАКТИКАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Main Article Content
Abstract
Кўпгина тадқиқотчилар ўт тош касаллиги (ЎТК), хусусан ўткир тошли холецистит (ЎТХ) ва диафрагма қизилўнгач тешиги чурраси (ДҚТЧ) ўртасида яқин муносабатларни ўрнатдилар. Р.Б. Авакян ва А. Л. Гуща, хусусан, гастроэзофагеал рефлюкс сабаб бўлган, ДҚТЧ ва ЎТК ривожланиш комбинацияси табиий деб ҳисоблашади. Жарроҳлик тарихининг кўп йилларида тасвирланган клиник синдромлар ушбу фикларни қўллаб-қувватлайди. Ушбу синдромлардан бири Сейнт триадаси, булар ДҚТЧ, ЎТК ва йўғон ичакнинг дивертикулёзи билан комбинациясини ўз ичига олган бўлиб 3,2-5% ҳолларда ташҳис қўйилган. Кейинги синдром Кастен триадаси 7,2% ҳолларда учраб, ЎТК, ўн икки бармоқли ичак яраси, ДҚТЧ комбинацияси билан характерланади. Яна бир синдром Лортат-Жейкоб синдроми деб номланувчи синдром бўлиб, ДҚТЧ, ўткир тошли холецистит ва қизилўнгач дивертикулларини бирлаштиради. Ўткир холецистит ва ДҚТЧ алоҳида комбинацияси беморларнинг 4,5-60 фоизида учрайди. [1; 2; 3; 4; 5; 6].