ЯЙЛОВЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

Authors

  • Абдуҳалимов Шуҳрат Абдуҳалимович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

Abstract

Сўнгги йилларда республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан фойдаланишда давлат назоратини кучайтириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Аммо бугунги кунда мавжуд 21,2 миллион гектар яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш, ўсимликларнинг тури ва сонини кўпайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, чорва молларини тартибли алмашлаб боқишни йўлга қўйиш, яйлов ва пичанзорлар деградациясининг олдини олиш мақсадида геоботаник тадқиқотларни ўтказиш юзасидан тадбирлар назоратдан четда қолиб кетмоқда.

Натижада сўнгги 25-30 йилда яйлов ва пичанзорларнинг 35-40 фоизи деградацияга учраган, ўсимликлар тури ва сони 20 фоизга камайган бўлса, ҳосилдорлик 1,5-2 баробарга тушиб кетган эди.

Бундан ташқари, мол боқиш ва пичан ўриш меъёрлари ва режалари белгиланмагани, яйловларни муҳофаза қилиш ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларнинг жорий этилмагани, яйловлардаги мавжуд сув таъминоти иншоотларининг эскиргани оқибатида республикадаги яйловларнинг ҳолати йилдан-йилга ёмонлашиб боряпти.

Downloads

Published

2023-12-27