MUSTABID MUSTABID MUSTABID MUSTABID МУСТАБИД ТУЗУМ ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН ХУДУДИДА ЎТКАЗИЛГАН АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ОМИЛЛАРИ
Keywords:
Миграция, динамика, жинсий таркиб, аҳолиAbstract
Жаҳонда аҳоли сони ва унинг миллий ва ижтимоий таркиби тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни режалаштириш учун биринчи даражали аҳамиятга эга факторлардан бири ҳисобланади чунки, халқнинг фаровонлиги ва маданий савиясини ошириш, янги ҳудудларни ўзлаштириш режаларини тузишда мамлакат ихтиёридаги табиий бойликларнинг миқёсигина эмас, балки одам ресурсларини ҳам яхши билиш муҳим ҳисобланади. Мамлакатда аҳоли қандай жойлашганлиги ишчи кучлари қаерда ортиқча, қаерда етишмаётганлигини билиш, аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида болалар боғчалари, мактаблар, маийший хизмат кўрсатиш объектлари ва касалхоналар қуришни режалаштириш, ўқитувчи-педагог ходимлар ва халқ хўжалигининг барча соқалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, китоблар босиб чиқариш учун аҳолини миллий ва ижтимоий таркиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотларга эга бўлиш лозим. Шу аснода совет даврида бир неча бор аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилган бўлиб уларнинг ташкил этилиши ва аҳамиятини ўрганиш бўйича ҳозирги кунгача бирор-бир тадқиқот мавзуси танланмаган ана шунинг учун ҳам аҳамияти жиҳатдан долзарб ҳисобланади.
Илмий мақолада совет даврида аҳолини рўйхатга олиш бўйича ўтказилган тадбирлар ва уларни ўтказиш учун олиб борилган тайёргарлик ишлари ҳақидаги маълумотлар совет даври ва мустақиллик йилларида соҳада илмий тадқиқот олиб борган тадқиқотчиларнинг илмий хулосалари ҳамда архив манбалари асосида таҳлил қилинди.










