ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ЁРДАМИДА РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ
Keywords:
рақамли қишлоқ, хўжалиги, прецизион агро, АКIS, агродрон, сенсорлар, агродата, е-ваучерAbstract
Мақолада қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш (digitalization) жараёнлари, сўнгги 5 йилдаги (2021-2025) асосий тенденциялар, илғор мамлакатлар амалиёти ва улардан келиб чиққан ҳолда стратегиявий ечимлар таҳлил қилинади. АҚШ, ЕИ, Япония, Хитой ва Ҳиндистон тажрибалари асосида инфратузилма, институтционал муҳит, инсон капитали ва бозор механизмлари бўйича амалий йўл-йўриқлар таклиф этилади. Натижалар бўлимида 5 йиллик кўрсаткичлар кесимида рақамли инфратузилма ва қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялардан фойдаланиш динамикаси келтирилади; SWOT-таҳлил орқали мамлакатлар учун умумлашган имконият ва хатарлар тизимлаштирилади. Муҳокама ва хулосаларда давлат сиёсати, тармоқ даражасидаги инвестициялар ҳамда рақамли экотизимни шакллантириш учун амалий тавсиялар берилади. АҚШда фермер хўжаликларининг интернетга уланиши 2021 йилда 82% дан 2025 йилда 85% гача кўтарилгани, 2023 йилда фермерликларнинг камида 27% и прецизион агротехнологиялардан фойдалангани, ЕИда 2023–2027 йиллар CAP доирасида АКIS ва рақамлаштириш талаблари кучайтирилгани, Японияда “Smart Agriculture” пилотлари меҳнат сарфини 60–80% камайтиргани каби далиллар келтирилади.










