ФАОЛ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ҚУРИШ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
Main Article Content
Abstract
Мақолада муаллиф томонидан мамлакатимизда мустақил фуқаролик институтларини ривожлантириш, давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан комплекс чора- тадбирларни белгиланганлиги, халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш каби масалаларга алоҳида урғу берилаётганлиги қайд этилган.